Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачиловнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Азиз юртдошлар!

Хабарингиз бор, ҳозирги кунда бутун дунёда коронавирус пандемияси давом этмоқда. Дунёнинг қатор мамлакатларида касалликнинг иккинчи тўлқини бошланаётгани барчамизда жиддий хавотир уйғотаётган ҳозирги мураккаб шароитда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан барча зарур чора-тадбирларнинг амалга оширилаётгани, тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларининг касб малакаси ва жасорати, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фидойилиги, шунингдек, карантин давридаги қатъий интизом мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни нисбатан барқарор сақлаш имконини бермоқда.

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўп нарса ўзимизга, ақл билан қилган ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан, қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Афсуски, кейинги пайтда тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаслик, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу эса санитария-эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда 2020 йил 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилиб, бир қатор чекловлар қайта жорий қилинди.

Юртдошларимизга мурожаат қилиб яна бир бор таъкидламоқчиман: бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди. Касалликнинг бирор-бир кичик белгисини ўзингизда сездингизми, дарҳол маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва оилавий поликлиника потранаж ҳамширасига мурожаат қилинг.

Ўзингизча уйда даволанманг. Бу оғир оқибатларга олиб келиши, ва ниҳояси ўлим билан тугаши мумкин. Ўзингизга ва оила аъзоларингизга нисбатан бепарво ва бефарқ бўлманг!

Халқимиз, оиламиз ва фарзандларимиз саломатлиги ва ҳаёти биз учун энг улуғ бойлик экан, бу ўта муҳим масалада бефарқ бўлиб, карантин талабларини бузишга йўл қўймаслигимиз лозим.

Бугунги мураккаб вазиятда барчамиз «Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!» деган талабга амал қилиб яшашимиз керак.
Ўзимиз ўз соғлиғимизни асрамасак, ўз фарзандимиз, ота-онамиз, қариндошларимизни ҳеч ким асраб бермайди. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.
Огоҳ ва зийрак бўлиб, метин интизом билан, албатта, коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонамиз. Бирлашсак, ҳаммамиз бир бўлиб, вазиятни тўғри тушунсак, натижа биз кутгандек бўлади.

Қадрли гурланликлар!

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яна бир бор огоҳликка даъват этиб мурожаат қилмоқчиман: Уйда қолинг, карантин қоидаларига риоя қилинг! Шунда ўзингизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлигини асраган бўласиз!

Ҳурмат билан

Гурлан тумани ҳокими    Муроджон Ачилов

 

 

 


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
  • : Гости
  • ICQ:
  • : --
  • :
  • 0
  • 0
^
navigate to this web-site <a href="http://0td24.ru/5-hints-to-find-the-best-mattress-for-back-pain/"
;>useful site</a> navigate to this site
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter