Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Facebook” ижтимоий тармоғида "Гурлан тумани Марбугат маҳалласида кам таъминланган ва мухтож оила аъзоларидан бирини чақириб, кам таъминланган оила рўйхатидан чиқаришингизни сўрайман деб ариза ёздираётган экан”, деган хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Гурлан тумани Марбугат маҳалласида камбағаллик рўйхатида турувчи хонадонлар сони 22 та бўлиб, бугунги кунда ушбу оилаларнинг барчасига "Саховат ва кўмак” жамғармасидан 16 турдаги бирламчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Ушбу оилаларни даромадларини яхшилаб, камбағалликдан чиқариш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида камбағаллик рўйхатида турган 16 та хонадонда яшовчи ишга лаёқатли фуқаролар ишга жойлаштирилган ва 5 та оилага буғдойдан кейинги ҳосил учун 1 гектардан ер берилиши белгиланган.

"Facebook” ижтимоий тармоғида хабар қолдирган Марбугат маҳалласи "Зиёкор” кўчаси 26-уйда яшовчи Музаффар Валиев хонадони ўрганилганда, М.Валиев ҳозирда Тошкент шаҳрида норасмий қурилиш ишларида ишлаётгани, уйида турмуш ўртоғи Н.Балтаева иккита фарзанди билан яшаётгани маълум бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан Н.Балтаевага оилавий даромадини яхшилаш учун «Ҳар бир оила—тадбиркор» дастури доирасида кредит ажратиш, деҳқончилик билан шуғулланинши учун ғалладан бўшаган майдонлардан 1 гектар ер ажратиш, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси хисобидан ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан иссиқхона қуриб бериш, ишга жойлаш бўйича таклифлар берилди. Н.Болтаева уч ёшга тўлмаган фарзанди борлиги учун ишлаш имкони йўқлигини айтиб, билдирилган таклифларни рад қилди.

Шунингдек, Н.Болтаевага 2 та фарзандига 14 ёшгача нафақа пули тайинлаш бўйича берган аризаси ўрганиб чиқилиб, қонун доирасида амалий ёрдам бериш ва ўғлини даволатиши учун йўлланма берилиши, оилавий даромадини яхшилаб, ўз-ўзини боқиш даражасига етгандан кейин ўзининг розилиги билан камбағалликдан чиқарилиши тушунтирилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter