Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Ҳуррият" газетасининг 11-сонида Гурлан туманидаги Низомий кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи Малика Ўразбаева турмуш ўртоғи вафотидан сўнг ўз уйида давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этгани, аммо ён қўшниси Тўлибой Қурбанбаев уйнинг чекка хонасига тақаб, қурилиш меъёрларига амал қилмаган ҳолда омборхона қуриб олгани, натижада ҳозирда уйнинг қўшни тарафдаги тарбияланувчилар хонасига қуёш нури тушмаётгани, ушбу омборхонада сақланадиган ем-хашаклар туфайли юқумли касалликлар тарқатувчи майда кемирувчилар болалар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкинлиги юзасидан таҳририятга йўллаган мурожаати чоп этилган.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Фуқаро М.Ўразбоеванинг мурожаатида кўрсатилган омборхона биноси Гурлан шаҳарчаси Хизир эли кўчаси 49а-уйда яшовчи фуқаро Қурбанбоев Тўлибойнинг турар жойи ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу турар жойга нисбатан туман ҳокимининг 2017 йил 13 октябрдаги 2380-сонли қарори билан эгалик ҳуқуқи белгилаб берилган.

Фуқаро М.Ўразбоеванинг ушбу масаладаги бир нечта ташкилотларга қилган мурожаатларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисидаги 251-сонли қарори юзасидан тузилган туман ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш, эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш бўйича туман комиссияси томонидан фуқаро Қурбанбаев Тулибайнинг турар жойига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш мумкинлиги тўғрисида далолатнома тузилганлиги, шунга асосан туман ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги билдирилиб, туман ҳокимининг қароридан норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган. Шунингдек, 2018 йил 30 март куни Гурлан тумани маъмурий судида М.Ўразбоеванинг Гурлан тумани ҳокимининг 13.10.2017 йилдаги № 2380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида берган аризаси кўриб чиқилиб, рад қилинган. 2018 йил 27 апрел куни Хоразм вилояти маъмурий судининг апелляция инстанцияси судида М.Ўразбоеванинг Гурлан тумани маъмурий судининг 2018 йил 30 мартдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция тартибида келтирилган шикояти кўриб чиқилиб, Гурлан тумани маъмурий судининг 2018 йил 30 мартдаги Ўразбоева Малика Римбаевнанинг Гурлан тумани ҳокимининг 13.10.2017 йилдаги № 2380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция тартибида келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter