Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Оила – муқаддас маскан!

Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир.

Президентимиз оиланинг туб моҳияти ҳақида гапириб: "Оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб этишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор", деган эдилар. Дарҳақиқат, оила - ҳар бир шахсда илк ёшлигидан бошлаб шаклланадиган инсоний фазилатлар, эзгу-истаклар, қадриятлар такомил топадиган, минг йиллар давомида шаклланган ўзбек халқининг қадриятлари ва маънавий мероси равнағини таъминловчи тарбия масканидир. "Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган". Бола шаклланишининг илк мактаби эса ота-онанинг ўзаро муносабатлари мажмуи бўлиб ҳисобланади. "Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало кўз ўнгимизда она сиймоси шаклланади. Оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил - она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳр-муруввати, садоқати ва вафодорлигидир". Ота-оналар муносабатларда намоён бўлувчи ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби олий тоифадаги қадриятлар уларнинг ўзаро муносабатларида уйғунлаша бориб, оилада ўзаро муносабатлар маромини вужудга келтиради. Оиладаги ушбу ижтимоий жараён ёш авлоднинг моддий олам, ижтимоий турмуш ҳақидаги тасаввурлари, нуқтаи назарлари, тушунчалари, дунёқарашлари ва шарқона одоб-ахлоқ қоидалари ва уларга амалиётда риоя этишнинг тўғри йўл-йўриқларини кўрсатади. Ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, уларнинг хатти-ҳаракати, хулқ-атвори дастлаб оилавий муносабат маданиятида шаклланади. Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори-атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр-хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтли ва фаровон турмуш кечириш йўллари, ҳаётий мисоллар ёрдами билан ҳикматлар ва насиҳатлар кўринишида баён этилган. Оилавий турмуш билан жамият тараққиётининг доимий муштараклиги туфайли жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам оилавий муаммолар унинг илғор вакиллари диққат-эътиборида бўлган. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва фарзандларнинг камолоти учун шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла, юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради".Кўриниб турибдики, оилавий ҳаёт масалалари ҳозирги давр фани тадқиқот йўналишининг устувор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Республикамизда "Оила" илмий-амалий марказининг ташкил этилиши ҳамда ҳукумат томонидан "Оила кодекси" (1998) қабул қилиниши ва "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қабул қилинган Президент қарори бугунги кунда оилаларнинг мустаҳкам ва барқарорлигини сақлаш учун қилинаётган муҳим амалий ишлардан ҳисобланади.

 

Э.Рўзметов,

Гурлан туман адлия

бўлими бош маслҳатчиси.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter