Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ТАБРИКНОМАСИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

9 май – "Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов бошчилигида вилоят ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи О.Абдувалиевлар туманимизда истиқомад қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бабаджан ота Мадаминов ва Нуруммат ота Матякубовлар хонадонларида бўлиб, байрам билан самимий табрикладилар. Дастлаб туман ҳокими давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, Президентимизнинг эсдалик совғалари,10 миллион (ўн миллион) сўм миқдорида пул мукофоти, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг "1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари, "Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб-альбоми, "Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари” номли китоби ва туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Туман ҳокими ва ташкилот раҳбарлари уруш фахрийлари билан биргаликда байрам тадбирини томоша қилдилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter