Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ХАЛҚИМИЗНИНГ ҲАМЖИҲАТЛИГИ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛИШИДА МУҲИМ ОМИЛДИР

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият дунё бўйича мураккаблигича қолмоқда. Кўплаб давлатлар вирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кескин чораларни кўраётгани сир эмас.

Ўзбекистонда ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Гурлан туманида карантин даври талабларидан келиб чиққан ҳолда барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январда Ф-5537-сонли Фармойиши, 2020 йил 19 мартда "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида биринчи навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.Ҳозирги кунда туман махсус комиссияси ҳамда туман штаби фаолияти йўлга қўйилиб, улар томонидан ҳар кунги ишлар режаси ишлаб чиқилмоқда ва ижроси таъминланмоқда.

Тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларида ишловчи ходимлар, тарбиячилар ва ўқувчиларнинг грипп ва ўткир респиратор инфекцияларига нисбатан ҳушёрлигини ошириш, касалликларнинг олдини олиш мақсадида режа-график асосида СЭОМнинг етакчи мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан семинарлар ташкил этиш графиги тузилиб тасдиқланди ҳамда ушбу муассасаларда мониторинг ва суҳбатлар ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмасида одамлар орасида карантин касаллиги аниқланганда, коронавирус касаллиги ёки ёппасига озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилганда шошилинч тадбирларни ўтказишни ташкил қилиш бўйича семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Сафарбарлик режа таркиби бўйича барча гуруҳларнинг вазифаси белгилаб олинди.

Тумандаги мавжуд барча умумий овқатланиш корхоналари, 7 та тўйхона фаолияти жорий йилнинг 23 март кунидан тўхтатилди. Тумандаги 12 та сартарошхона ва 40 та гўзаллик салонига коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича огоҳлантириш хатлари юборилди.

Туманда хайрия тадбирлари орқали фуқароларга 16 минг донадан ортиқ ниқоблар ва иммунитетни кўтарувчи қизилмия илдизи бепул тарқатилди. Шу билан бирга патронаж ҳамширалари томонидан профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда, маҳаллалар ҳудудларида коронавирус инфекцияси бўйича 142 та маъруза, 10752 та суҳбатлар ўтказилди. Туман ҳудудида 6 та баннер, 195 та плакат ўрнатилди, 6950 та эслатма материаллари тарқатилди. Туман "Деҳқон бозори” ва "Буюм бозори” ҳудудида 4 та баннер ўрнатилди. "Гурлан ҳаёти” газетасида коронавирус инфекциясининг олдини олиш масалаларига бағишланган мақолалар мунтазам чоп этиб борилаяпти. Туман "Деҳқон бозори”да радиоузел орқали огоҳлантириш чиқишлари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради.

Шу ўринда ўзбек адабиётининг етук намояндаси Тоҳир Малик қаламига мансуб "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи” асаридан иқтибос келтирмоқчиман. "Ҳаёт давомида кишининг боши устидан қўёш чарақлаб туриши баробаринда турли хил ташвиш булутлари ҳам сузиб ўтади. Кенглик-танглик ҳам, тўқлиқ-очлик ҳам, ғалаба-мағлубият ҳам, шодлик-мусибат ҳам. Умри фақат шодлигу ғалаба билан ўтган кимсани тарих билмайди. Одам боласидан машаққат ва мусибат пайтида сабр қилиши, умидсизланмаслиги, хақ устида сабот билан туриши талаб этилади. Дунё ғами келиб-кетувчи меҳмондир. Абадий қолади, деб ранжимаслик керак. Тонгни кутадиган одам сабр қилиши шарт. Тун қиёматга қадар давом этмайди. Неъматга сабр билан эришилади, шошқалоқ ва бесабр неъматдан маҳрум қолади. Неъматни кўриш билан шокир, мусибатга дуч келганда эса собир бўлиши иймон жумласига киради”.

Ҳаёт давом этади. Бизни яхши кунлар кутмоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Биз биргаликда касалликни албатта енгамиз, шунинг учун Уйда бўлинг!

А. САЛАЕВ,

Гурлан тумани ҳокими,

Коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг

олдини олиш бўйича туман штаби бошлиғи


 


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter