Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ. УЙДА ҚОЛИНГ!

Айни кунларда Гурлан туманида Коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари томонидан дорихоналарда 32 турдаги зарур дори-дармон воситалари, ниқоб ва антисептик воситаларнинг мавжудлиги ўрганилиб, доимий назоратга олинди. Шунингдек , ўрганиш жараёнида дорихона мавжуд бўлмаган олис қишлоқларга аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда "Хоразм Дори-дармон” МЧЖга қарашли 4-сонли ҳамда 57-сонли кўчма дорихоналар томонидан аҳоли эхтиёжи учун зарур бўлган дори-дармон воситаларини етказиб бериш йўлга қўйилди. Аҳолини кундалик эҳтиёж маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш, нархларнинг ошиб кетмаслиги бўйича туман марказидаги деҳқон бозорида қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, озиқ-овқат ярмаркаларида ҳар куни қишлоқ- хўжалик маҳсулотларининг аҳолига арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилган. Жумладан, ярмаркада бугуннинг ўзида 550-600 сўмдан 11000 дона тухум, 40000 сўмдан 510 кг мол гўшти, 15000 сўмдан 3600 кг товуқ гўшти, 10000 сўмдан 900 кг балиқ, 5000 сўмдан 500 кг памидор, 3000 сўмдан 1 тонна гуруч, 3800 сўмдан 1 тонна картошка, 2500 сўмдан 800 кг пиёз, 1000 сўмдан 700 кг сабзи ва 250 сўмдан 5000 дона бедана тўхуми сотилди.

Шунингдек, "Биз сиз учун акция қилаяпмиз. Сиз уйда қолинг!” лойиҳаси доирасида туман хокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Навбахор”, "Боғишамол”, "Янги аср”, "Нуробод”, "Шодлик” , "Маърифат” маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга мухтож 60 та оила холидан ҳабар олиниб, бирламчи зарурий озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Шу билан бирга туманимизнинг барча ҳудудларида Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида мунтазам дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун дезинфекциялаш ишларига санитария эпидемиологик осойишталик марказининг 35 нафар дезинфекторлари, "Қишлоқ-хўжалик кимё” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 7та ОВХ тракторлари ва 1та моторли сув пуркагич мотоцикли, фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2та, Пахта тозалаш очиқ акциядорлик жамиятининг 1та ёнғин учириш машиналари ҳамда 2та сув сепиш машиналари жалб қилиниб, "Дехкон бозори”, "Эко-бозор” , "Гурлан текс” фабрикаси худудларида ва туман маркарказидаги Шодлик, Мададкор, Янги боғ махаллаларида жойлашган 17та кўп қаватли уйларнинг подъездлари, болалар майдончалари ҳамда Янги аср, Нурафшон, "Вазир” қишлоғидаги Мевазор, Дўстлик боғи, Эсабий, "Олға” қишлоғидаги Пахтачи, Совунчи, Чинобод маҳаллаларидаги 72 та кўчаларда жами 118879 кв.м майдонда дезинфекциялаш ишлари бажарилди.Туман дезинфекция станцияси томонидан чет давлатларидан келган 25 нафар фуқаролар хонадонлари ва "Момо кўприк”, "Гурлан-Урганч”, "Гурлан-Шовот” чегара постларида ҳам мунтазам дезинфекция қилиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, чет давлатлардан келган фукароларни вақтинча карантинга олиш учун Гурлан Кишлок хужалик касб хунар коллежи биносида 130 ўринга мўллжалланган карантин муассасаси ташкил қилиниб, Коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш мақсадида 5 минг дона дока ниқоблар ,тиббиёт ходимлари учун 40 дона шахсий ҳимоя кийимлари, 4 та дезинфекцияловчи пуркагич (автомакс),200 кг хлорли воситалар,30 дона респираторлар заҳираси яратилди. Карантин муассаси етарли даражада қаттиқ ва юмшоқ жихозлар, чойшаблар тўплами , шахсий гигиена воситалари ва зарур ошхона анжомлари, бир мартабалик ишлатиладиган идишлар, тиббиёт ходимлари учун алоҳида тиббий хона ва зарур жихозлар билан тўлиқ таъминланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter