Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУН

ҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУНҲОКИМ – ЁШЛАР БИЛАН БИР КУН

Гурлан тумани ҳокими А.Салаев бошчилигида ёшлар билан тумандаги идора ва ташкилотлар, тадбирколик объектларига саёҳат ташкил қилинди. "Ҳоким-ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларга 300 нафарга яқин ёшлар жалб қилинди.

Дастлаб туман ҳокими 2 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларибилан эрталабки бадан тарбия машқларини бажарди.

Шундан сўнг ёшларнинг биринчи ташрифи туман давлат хизматлари маркази бўлди. Бу ерда марказ раҳбари ёшларга ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар бериб, яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, янги тадбиркорлик рўйхатидан ўтган ёшларга "Тадбиркорлик гувоҳнома” лари топширилди. Ёш тадбиркорлар ўзларининг лойиҳалари, келажакдаги режалари тўғрисида ёшларга гапириб бердилар.

Ёшларимизнинг кейинги манзили тумандаги йирик ишлаб чиқариш саноати ҳисобланган "Гурлан текис” корхонаси бўлди. Бу ерда улар пахтани қайта ишлаш натижасида тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олдилар.

Ёшларнинг навбатдаги ташрифи тумандаги экспорт салоҳиятига эга "Амирбек-Темурбек”хусусий корхонасига қарашли замонавий типда ташкил қилинган иссиқхонада бўлди. Саёҳат давомида иссиқхона ташкил қилиш ниятида юрган бир гуруҳ ёшларимизга сенатор Ф.Садуллаева ва шу ерда фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан тегишли тавсия ва маслахатлар берилди.

Саёҳатнинг кейинги манзили парранда ва чорвачилик билан шуғулланиб келаётган фермер хўжаликларида бўлди. Бу ерда ёшларимиз дўмбоқ жўжалар ва насилли чорва молларини боқиш жараёнига гувоҳ бўлдилар. Фермер хўжалик раҳбарлари ва соҳа вакиллари билан суҳбатлашиб, ушбу йўналишларда тадбиркорлик билан шуғулланиш сирларини ўрганиб олдилар.

Тушлик вақтида ёшлар учун туман марказидаги Танҳо тўйхонасида дастурхон ёзилиб, концерт дастури ташкил қилинди.

Тушликдан сўнг куч ғайратга тўлган ёшлармиз боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан бирида бўлдилар. Бу ерда улар кўчат экиш,экспорт боп мевалар етиштириш ва ернинг унумдорлигини ошириш усуллари тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлдилар.

Навбатдаги манзилимиз Наврўз маҳалласида жойлашган спорт майдончаси бўлди. Ёшлар ҳоким кубоги мусобақасини тамоша қилдилар. Ғолиб жамоаларга ҳоким кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ёшларнинг навбатдаги ташрифи "Гулистон” маданият марказида бўлди. Марказда дастлаб ёшларимиз 5 та муҳим ташаббус бўйича ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан танишиб, тўгарак аъзолари билан суҳбатлашдилар. Шунингдек, меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, ёшлар тумандаги бўш иш ўринлари билан таништирилди. Ярмаркада 252 та бўш иш ўринлари ёшларга таклиф этилди ва 5 нафар ёшларга йўлланма берилди.

Шундан сўнг ёшларимиз маданият маркази томоша залида Хоразм мусиқали драма театри жамоаси томонидан ижро этилган "Жалоладдин Мангуберди” спектаклиданлавҳава истеъдодли ёшларнинг чиқишларини томоша қилиб маданий ҳордиқ чиқардилар.

Шунингдек, марказда ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил қилиниб, ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари эшитилди. Бир гуруҳ фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. Учрашувда сўзга чиққан ёшлар ҳокимнинг ёшлар билан ўтказган бир куни ёшларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаб, олдига қўйган мақсадлари сари дадил қадам ташлашга ундаганини таъкидладилар. Шу билан бирга кутилмаган ташриф ва совғаларга бой кун учун туман ҳокимига ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдирдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter