Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ.

КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ. Хоразм телевиденияси томонидан эфирга узатилган "Ойнадаги доғлар” кўрсатувида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, амалга оширилган ишлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Гурлан туманида 2 та хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатларига қарашли жами 46 та кўп каватли уйлар мавжуд. Туманда 2017 йил июн ойидан бошлаб кўп хонадонли уйларни таъмирлаш учунтижорат банкларидан имтиёзли кредит пуллари ажратила бошлади. 2017-2019 йилларда "Гурлан турон” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида17 та, "Хосминар” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида 18 та уйлар жорий ва мукаммал таъмирланди. 2020 йилда колган 11 та уйларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари банк кредит маблағлари хисобидан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Хоразм телевидениясининг "Ойнадаги доғлар” кўрсатувида "Шодлик” махалласи Бобур кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги муаммолар тилга олинган. Маҳалладаги камчиликларни бартараф этиш бўйича хонадон эгалари билан йиғилиш утказилиб, уйларини кредит маблағи хисобидан таъмирлаш хақида тушунтириш ишлари олиб борилганда фуқаролар кредит маблағи хисобидан уйларини таъмирлашга норози эканлигини билдирдилар. Шунингдек, "Янги аср” маҳалласидаги аҳоли томонидан эътиборсизлик қилиниб, тўғри келган жойга ташлаб кетилган чиқиндилар олиб кетилди. Маҳалла фуқаролари билан йиғилиш ўтказилиб, ҳар биримиз ўзимиз яшаб турган хонадон атрофларини озода сақлашимиз, чиқиндиларни ахлат қутисига ташлаш кераклиги тушунтирилди ва бундай ҳолатлар яна содир этилиши кузатилса, тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши огоҳлантирилди.

Шу билан бирга кўрсатувда танқид остига олинган "Пахтачи” маҳалласидаги захкаш ва намунавий лойиҳадаги уйларнинг атрофлари тозаланиб, аҳоли иштирокида маҳалла ҳудудини тоза сақлаш, чиқиндиларни белгиланган ахлат қутисига ташлаш бўйича йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли ташкилот раҳбарларига бу каби йиғилишларни мунтазам ўтказиб туриш ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Эгасиз қолган, фойдаланилмай ётган бино” деб кўрсатилган ҳолат ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Гурлан туман "Маърифат” маҳалласи П.Махмуд кўчасида жойлашган эски бино туман кенгашлар уйи биносини бошқариш бўлимига қарашли бўлиб, ҳозирда бинонинг бир қисми бузиб олиниб янгидан туман Ер ресурслари давлат кадастри бўлими биноси қурилмоқда. Бинонинг қолган қисмини бузиб янгидан қуриш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, 2020 йилда қурилиш ишларини бошлаш режалаштирилган. Янги бинода туман қурилиш бўлими, Маҳалла жамғармаси ҳамда нотариал идоралар фаолият олиб бориши кўзда тутилган.

Шунингдек, кўрсатуда тумандаги 1-сон "Севинч” номли мактабгача таълим ташкилоти ётоқхоналарида тарбияланувчилар учун ёстиқ етишмаслиги, омборхона санитария гигиена талабларига жавоб бермаслиги, 5-сон мактабгача таълим ташкилотида ётоқхонасидакраватлар тагидаги ортиқча кўрпачалар турганлиги ва бошқа камчиликлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Кўрсатув давомида ушбу ҳолатларга масъул ходимлар томонидан изоҳ берилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилингани тўғрисида интервью берилган. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф қилиниб, ушбу ҳолатларнинг юзага келишига сабабчи бўлган масъул ходимларга интизомий жазо чораси кўрилганлиги маълум бўлди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter