Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Ниятимиз халқни рози қилиш

Ниятимиз халқни рози қилиш

Президентимиз ташаббуси билан аҳолига Давлат хизматлари кўрсатишда мутлақо янги тизим ҳаётга татбиқ этилди. Бу – Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудларда янги ташкил этилган марказларидир.

Давлат хизматлари марказлари сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 100дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Давлат хизматлари марказлари фуқароларнинг яшаш жойидан қатъий назар, экстерритериал пунктлари асосида сифатли давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратади. Ҳозирги кунда энг чекка ҳудудларда яшовчи аҳолимиз учун "мобиль давлат хизматлари” кўрсатиш йўлга қўйилган, яъни давлат хизматлари кўрсатиш учун (туман) шаҳар марказ ходимлари дам олиш кунлари махсус техник воситалар билан жиҳозланган автобус ва дамас автомашинасида аҳолига тезкор давлат хизматларини кўрсатиб келишмоқда. Бу эса ҳамюртларимиз учун анчагина қулайлик яратаётир, боиси улар қимматли вақтини ва "нақд”ини сарфлаб туман марказларига боришларига ҳожат йўқ.

Ўтган 2019 йил барча соҳаларда бўлгани каби Гурлан туман Давлат хизматлари маркази учун ҳам сермаҳсул йил бўлди. Дарҳақиқат, Гурлан туман Давлат хизматлари марказида жисмоний ва юридик шахсларга 45 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, 1115та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтказилди. Ўтган 2018 йил (жами 20 минг 587 та хизматлар кўрсатилди) билан солиштирлганда икки баробарга ошганганлигини кўриш мумкин. Ушбу рақамларнинг ортиши биринчи галда аҳолининг ишончи ва албатта хизмат турларининг кўпайишга боғлиқ.

Дарҳақиқат, Гурлан туман Давлат хизматлари марказларининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида марказ ходимлари томонидан сайёр давлат хизматларини кўрсатилиши натижасида, 2019 йилда 1175 та мобил давлат хизматлари кўрсатилди. Шуларнинг, 80дан ортиғини тадбикорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш бўйича қилинган мурожаатларни ташкил этди.

Мамлакатимизда инвестицион муҳитни ривожлантириш борасида жуда кўп самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биргина Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бугунги кунда юртимизда инвесторлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар учун кўпгина қулайликларни яратиб бермоқда.Марказнингянги барпо этилган биносида инвесторлар учун махсус хоналар мавжуд бўлиб, инвесторларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб олиши учун зарур маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёни йўлга қўйилмоқда.

Гурлан туман Давлат хизматлари маркази томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бари халқимиз учун. Мақсадимиз фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларини бутунлай ўзгартириш. Албатта ушбу шароитларнинг бари юртдошларимизнинг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли фойдаланишлари йўлида қилинаётган сайъ-ҳаракатлардир.

 

Комилжон Нурметов,

Гурлан туман давлат хизматлари маркази директори.

O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter