Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гурлан туман  Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб  ўтди.
Халқ депутатлари Гурлан туман  Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб  ўтди.Халқ депутатлари Гурлан туман  Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб  ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман сайлов комиссияси раиси Ф.Ражаповнинг ахборотини тинглаш, Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш,Хоразм вилояти ҳокими томонидан Гурлан тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш масалалари кўриб чиқилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў.Қурбанов  Гурлан тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган 17-Оққум сайлов округидан сайланган депутат Салаев Алишер Рўзметовичнинг номзодини халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисидаги Хоразмвилояти ҳокими қарорини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг фаол депутатлар сўзга чиқиб, туман ҳокимининг ўтган давр мобайнида қилган амалий ишлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтдилар ва Салаев Алишер Рўзметович туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан мақулланиб, Гурлан тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланиб, Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олинди. Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, уларнинграислари ва аъзолари сайланди.

Сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter