Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати

Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати
Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати

Бугун Гурлан туман ҳокимлиги ташаббуси билан Шовот туманидаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда "Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати”шиори остида "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Унда туман ҳокими А.Салаев, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва тумандаги ҳарбийликка қизиқувчи юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда ёшлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар, уларнинг ҳарбийликка бўлган қизиқишларини ошириш йўлида кўргазмали тадбирлар ташкил этилди. Айниқса,ўқотар қуроллар, ҳарбий асбоб-ускуналар кўргазмаси ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир жараёнида туман ҳокими А.Салаев ёшлар билан биргабўлиб, аскарлар ва ёшлар билан биргаликда тушлик қилдилар.

Шунингдек, туман маданият бўлимининг истеъдодли ёш хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури бачага байрам кайфияти улашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter