Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.Ёшлар меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Жорий йилниг 8 январ куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлик спорт мажмуаси биноасида ёшлар меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Унда Гурлан туман ҳокими А.Салаев бошчилигида тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ёшлар фаол иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 63 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 277 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Шундан олий маълумотга эга бўлган ёшлар учун 96 та, ўрта-махсус маълумотга эга бўлганлар учун 78 та, ўрта маълумотга эга бўлганлар учун эса 103 та бўш иш ўринлари ёшларга тақдим этилди.

Ярмаркада Гурлан туманидан 187 нафар ёшлар иштирок этиб, улардан 133 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар ва қолган 54 нафар ёшларимизга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

– Мен Гурлан тумани Вазир қишлоғидан келдим. Бугунги меҳнат ярмаркасида иштирок этаётганимдан жуда хурсандман,-дейди Равшаной Бабажанова. – Бу биз ёшлар учун катта имконият. Мен ҳам тенгдошларим қатори бўш иш ўринлари билан танишиб, мутахассислигим бўйича Гурлан туманидаги 25-мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга жойлашиш учун йўлланма олдим. Келажакда Президентимизнинг биз ёшларга билдираётган юксак ишончларини албатта оқлайман.

Туман ҳокими А.Салаев меҳнат ярмаркасида кун бўйи ёшлар билан мулоқотда бўлиб, уларни иш билан таъминлаш жараёнини кузатиб борди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter