Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Гурлан туман ҳокими тумандаги спортчилар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олди.

Гурлан туман ҳокими  тумандаги спортчилар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туманда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Гурлан тумани спортнинг велоспорт турига ихтисослаштирилган бўлиб, Ўзбекистон терма жамоасига кўплаб заҳира велоспортчиларни етказиб бермоқда. Натижада, бугунги кунда туманимиздан Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон чемпионлари етишиб чиқмоқда. Жумладан, бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ғолиби, 2018 йилда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби, Лондон олимпиядаси иштирокчиси Мурод Холмуратов ана шундай спартчиларимиздан биридир. Ушбу спортчимиз2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бериладиган йўлланмани қўлга киритиш учун очколар тўплаш мақсадида ҳозирги кунда Ангиляда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубоги мусобақада Велотрек йўналиши бўйича иштирок этмоқда. 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида Велотрек йўналиши бўйича днёнинг энг кучли 24 та спортчисига йўлланма берилади. М.Холмуратов бугунги кунда дунё рейтингининг 25 поғонасида турибди.

Гурлан туман ҳокими  тумандаги спортчилар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олди.Жорий йилнинг 7 ноябр куни туман ҳокими Алишер Салаев, Ўзбегистон велоспорт федерацияси Хоразм вилоят бўлими раиси ўринбосари А.Джуманов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тумандаги велоспортчилар, Мурод Холмуратов ва ёшлар ўртасида бир неча бор Осиё чемпионатлари ва кубог мусобақалар ғолиби Беҳзод Рахимбоевлар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишдилар. Учрашув давомида Б. Рахимбоев ходанонида таъмирлаш ишлари олиб борилиши кераклиги аниқланиб, эртадан таъмирлаш учун усталар жалб қилиниши бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими шундай яхши фарзандларни тарбиялаб, вояга етказганлари учун спортчилар ота-оналарига ўз миннатдорчилигини билдирди.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter