Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Расмий муносабат

2019 йил 31 октябр куни "XORAZM ONLINE” ижтимоий тармоғи орқали "Гурлан тумани ҳокимидан Гурланлик фермерлар норози бўлишяпди” номли видео лавҳада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан расмий муносабат.

 

Видео лавҳада туман ҳокимининг 2019 йил 27 августдаги №5873-сонли қароридан норози бўлиб, "Йилғинзор” деб кўрсатилган ҳудуд аслида Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармаси Гурлан тумани қурилиш бўлими томонидан берилган маълумотномага асосан Гурлан тумани Манғит кўчаси ҳудудида жойлашган тумандаги "Тадбиркор” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ биносини бузиб ўрнига янгидан АГНКС (Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси) биноси қурилаётганлиги сабабли АГНКС биносининг ҳимоя минтақаси ҳисобланиб, ушбу ер майдонида фақат ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш ва бир йиллик ўсимликлар экиб фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, видео лавҳада Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси бузилган деб билдирилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат яъни мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олиши тўғрисида бўлиб, бу модданинг кўрсатилган ҳолатга умуман алоқаси йўқ.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 сентябрдаги "Ўсимликлар клиникаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 734-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги "Агроҳимия томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан ёзилган ёзишмасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хоразм вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва "Агроҳимия томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 19 августда тузилган битмни, вилоят қурилиш бош бошқармаси, туман ДСЭНМ ва тегишли ташкилотларнинг ҳулосаларини ҳамда бошқа тақдим қилинган хужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва "Ер кодекси” нинг 6-моддасига асосан тумандаги "Агроҳимия томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятига Гурлан шаҳарчаси, Маърифат маҳалласи худудидан "Ўсимликлар клиникаси” биноси қурилиши учун 2000,0 (икки минг) кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган. Ушбу ажратилган ер майдони туман ҳокимлиги захирасида турган ер участкаси бўлиб, маҳалла фуқаролари томонидан тегишли хужжатларсиз ноқонуний тарзда фойдаланиб келинган.

Видео лавҳада кўрсатилган фундамент холатида турган курилиши тугалланмаган бинонинг қурилишини давом қилдириш мақсадида Гурлан шаҳарчаси фуқаролар йиғини раисининг 1997 йил 16 майдаги №18а-сонли қарори билан ажратиб берилган ер участкаси "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси туман филиалидан давлат рўйхатдан ўтказилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 31-моддасига кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисм ўнинчи бандида қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланган. Шунингдек, ўша пайт амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида” ги Қонунига кўра қурилиши тугалланмаган бинони ажратиб бериш ёки олиб қўйиш учун шаҳарча фуқаролар йиғини раисининг ваколати бўлмаган.

Видео лавҳада кўрсатилган фундамент холатида турган курилиши тугалланмаган бинони аҳолига маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган нотурар бино деб ҳоким қарор чиқариши ҳақида билдирилган фикрлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб, юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш "E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилади.
O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter