Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Сиёсий партиялар ҳаётидан

Сиёсий партиялар ҳаётиданСиёсий партиялар ҳаётиданСиёсий партиялар ҳаётиданИжтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!

Тараққиётнинг янги, демократик босқичига қадам қўйган жонажон Ватанимизда янги парламент ва янги маҳаллий Кенгашларни сайлаш учун тамомила янгича руҳ ва ўзгача ёндошувдаги сайлов кампанияси давом этмоқда.

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Гурлан туман Кенгаши томонидан "Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!” шиори остидаги тарғибот дастури сифатида ташкил қилинган шоу дастур тумандаги Алишер Навоий истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда ЎзХДП туман Кенгаши фаоллари, депутатлик гуруҳи билан бирга касб-ҳунар коллежлари талабалари, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ҳамда кенг халқ оммаси иштирок қилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловлар моҳияти, шунингдек, ЎзХДПнинг сайловолди дастури борасида батафсил тўхталди. Жумладан, бўлажак сайловлар мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг амалдаги ёрқин ифодаси бўлади. Жамиятимиз ҳаётидан кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар хилма-хиллиги, очиқлик ва ошкоралик, бағрикенглик тамойиллари тобора кенг ва мустаҳкам ўрин олмоқда. Ҳаёт ўзгарди, замон янгиланди. Бу халқимиз, одамларнинг дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий маданияти,сиёсий фаоллиги ошиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда. Шунга яраша юртдошларимизнинг ислоҳатларга қизиқиши ҳам, талаби ҳам ошди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ана шундай ўзгариш ва юксалишларга мос равишда ўз фаолиятини ташкил этмоқда.

Таъкидланганидек, бу йилги сайлов халқимизнинг кайфияти ва ислоҳатларга ишончи ортиб бораётган бутунлай янгича мухитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтади. Шунинг учун сайловчилар сиёсий партиялардан қатъий таклиф ва ташаббуслар кутаяпти. Бу йил мамлакат парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар илк бор янги Сайлов Кодекси асосида ўтади. Сайловда биринчи марта бешта сиёсий партия Ўзбекистон Халқ демократик партияси, "Миллий тикланиш” демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси, "Адолат” социал демократик партияси ва Ўзбекистон Экалогик партияси ўз номзодларини илгари суради. Бўлажак сайловларда муваффақиятли иштирок этиш учун Ўз ХДП ҳар қачонгидан қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ўз ХДП аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя этади.

 

Шунингдек, шоу дастурда сўзга чиққан Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати, 37-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Г.Хайтимметова Халқ демократик партияси ҳамиша халқ билан бирга бўлиш, уларнинг ичига кириб бориш, муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашни ўз олдига мақсад қилиб белгилагани ҳақидаги фикрларни билдирди.

Тадбирда фаол иштирок қилганлар партия туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ш.Юлдошев,

ЎзХДП Гурлан туман Кенгаши ижрочи котиби. 

 


 


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
  • : Гости
  • ICQ:
  • : --
  • :
  • 0
  • 0
^
Собственно говоря я так и думал, вот про что все толдычут. Мда этож надо так

как почистить ботов в инстаграм бесплатно
bbiz forum
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter