Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Вазир қишлоғида янги сув тақсимлаш иншооти ишга туширилди.

Гурлан туманида Обод қишлоқ дастурига киритилган сув тармоқларини қуриш ва тақсимлаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманнинг "Дўстлик боғи” маҳалласида 7000 та аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга мўлжалланган, суткасига 1000 м3 ичимлик суви етказиб бериш имкониятига эга сув тақсимлаш иншооти ишга туширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Дилшод Азимов, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

 

Вазир қишлоғида янги сув тақсимлаш иншооти ишга туширилди.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

  

Таъкидлаш жоизки, Вазир қишлоғидаги сув тақсимлаш иншооти фаолияти 2000 йилда тугатилиб ташландиқ бир ҳолга келиб қолган эди. Ҳудудда қарийиб 20 йилдан буён тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкони бўлмаган. Бугун ушбу объектда умумий қиймати 2 млрд 689 млн сўмлик ҳажмда жаҳон стандартларига жавоб берадиган қурилиш материаллари ва замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда қурилиш-мантаж ишлари олиб борилди. Жумладан, Деҳқонобод маҳалласига 14.5 км ичимлик сув қувури ётқизилди. Натижада, "Деҳқонобод” маҳалласида яовчи 3300 та аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Вазир қишлоғида янги сув тақсимлаш иншооти ишга туширилди.

 

 

 

 

 

 

 

    

 

Келгусида "Дўстлик боғи” ва "Бўзқалъа” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган.

Тадбирда иштирок қилган фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан мамнун эканликларини билдирдилар.



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter