Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Муаммога, суд қарорига асосан адолатли ечим топилади.

Муаммога, суд қарорига асосан адолатли ечим топилади.

 

Муносабат: 2019 йил 19 октябр куни Youtube ижтимоий тармоғи орқали "Гурланда яна жанжал” номли видео лавҳада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан.

Хоразм вилояти Гурлан туманидаги "Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Яхшимуратовнинг фермер хўжалиги ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олиш ҳақидаги аризасига асосан Гурлан туман ҳокимининг 22.01.2019 йилдаги №367-сонли қарори билан "Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 йил "Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №14-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонлари лойиҳа қилиниб янгидан фермер хўжаликлари ташкил қилиш учун очиқ танловга қўйилган.

Гурлан тумани "А.Навоий” худудидаги №А.Н-10 ер участкасида танловда иштирок этиш учун талабгор сифатида "Ойбек хўжа” фермер хўжалиги раҳбари Раматова Рахатой ва "Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбеклар ариза билан мурожаат қилган.

Танлов якунлари бўйича Гурлан тумани "А.Навоий” худудидаги №А.Н-10 ер участкасида талабгор "Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбек танлов ғолиби деб топилиб туман ҳокимининг 28.01.2019 йил №925-сонли қарори билан "Шукуржон дукончи” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб берилган.

Гурлан туман хокимлигига, тумани прокуратурасининг 2019 йил 20 февралдаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида №11/19-148-сонли тақдимнома киритилган.

Гурлан тумани прокуратурасининг ушбу тақдимномаси туман танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, талабгорни аниқлашда йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, танлов комиссиясининг 2019 йил 28 январдаги №2-сонли йиғилиш қарорининг "Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбекга тегишли қисмини ва туман ҳокимининг 28.01.2019 йил №925-сонли қарорини бекор қилиш бўйича комиссиянинг 20.03.2019 йилдаги №16-сонли йиғилиш баённомаси қабул қилинган.

Гурлан туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги №2359-сонли қарори билан туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги №925-сонли қарори бекор қилинган.

Туман танлов комиссиясининг 20.03.2019 йилдаги №16-сонли йиғилиш баённомасига асосан туман ҳокимининг 01.04.2019 йил №2414-сонли қарори билан тумандаги "Ойбек хўжа” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб берилган.

Хоразм вилоят прокуратурасининг 2019 йил 15 апрелдаги Гурлан туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги 2359-сонли ва 01.04.2019 йилдаги 2414-сонли қарорларини бекор қилиш ҳақида протест киритилган.

Туман ҳокимининг 01.05.2019 йилдаги №3048-сонли қарори билан Хоразм вилоят прокуратурасининг протести қисман қаноатлантирилиб, тумандаги"Ойбек хўжа” фермер хўжалигига ижарага ажратиб берилган ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олиниб, янгидан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун очиқ танловга қўйилди.

Фермер хўжалиги ташкил қилиш учун очиқ танлов ўтказилиши "Гурлан ҳаёти” газетасида эълон қилинган. Гурлан туман маъмурий судига "Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги томонидан киритилган шикоят аризасига асосан танлов тўхтатилган.

"Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Яхшимуратов туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги 2359-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси Гурлан туман маъмурий судининг 31.07.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.

Гурлан туман маъмурий судида учунчи шахс сифатида ишга жалб қилинган "Ойбек хўжа” фермер хўжалиги суд қароридан норози бўлиб Хоразм вилоят маъмурий судига апелляция тартибида шикоят аризаси киритган.

Хоразм вилоят маъмурий судининг11.09.2019 йилдаги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Шуниннгдек, "Ойбек хўжа" фермер хўжалиги томониданетиштирилган пахта ҳосилини йиғиб олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилган.

2019 йил 18 октябр куни "Хизир эли" қишлоғи ҳудудида жойлашган "Ойбек хўжа" ва "Шукуржон дўкончи"фермер хўжаликлари ўртасида экин ер майдонлари ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиштиришда келиб чиққан низони кўриб чиқиш мақсадида туман ҳокимининг № 167ф -сонли фармойиши қабул қилинган. Унда муаммо адолатли ҳал қилиниши учун туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Қ.Сапаев)гакелиб чиққан низони ишчи гуруҳи тузиб ўрганиб чиқиш, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Х.Қаландаров)га фермер хўжаликлари ер майдонларида 2019 йил ҳосили учун етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулотларини йиғиштириб олиш тартибини белгилаб бериш юзасидан Шовот туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси киритиш , "Гурлан пахта тозалаш" АЖ бош директори (А.Матназаровга) пахта майдонларида етиштирилган ҳосилни корхона ҳисобидан уюшмаган аҳолини жалб қилган холда йиғиб-териб олиш, ҳосилни алоҳида сақлаш ва суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан тегишли фермер хўжалиги билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва туман ИИБ бошлиғи (А.Таджиев)га пахта йиғим-теримига жалб қилинган теримчиларнинг хавфсизлигини, йиғиштирилган ҳосилни туман пахта тозалаш корхонасига беталофат олиб келинишини таъминлаш топширилган.

Ҳозирда низоли бўлиб турган "А.Навоий” худудидаги №А.Н-10 ер участкасида етиштирилган пахта хосили белгиланган тартибда йиғиштириб олиниб, туман фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгашиҳисобига далолатнома асосида "Гурлан пахта тозалаш" АЖ топшириш йўлга қўйилган.

Бугунги кунга қадар ушбу далада етиштирилган 12 тоннадан ортиқ пахта хосили териб олиниб, кенгаш хисобига топширилди.

Келгусида ушбу масалага суд қарорига асосан адолатли ечим топилишини маълум қиламиз.


 



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter