Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Тил – миллат кўзгуси!


Тил – бу чаманнинг варақаси лоласи, сўз дуридин ўлубон жоласи.

Алишер Навоий.

Азалдан мамлакатнинг табиати ва халқнинг тарихи инсон қалбидан жой олиб, сўзлар орқали ифода этилган. Бинобарин тилдаги ҳар бир сўз унинг ҳар бир шакли инсон тафаккури ва туйғусининг натижасидир.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида”ги қонуниқабул қилинганлигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш, ўқувчи-ёшларни миллий тилимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, эъзозлаш ва гўзаллигини англабетишларига кўмаклашиш мақсадидда умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилмоқда.

Тил миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам ҳар бир миллатнинг тилга бўлган эътибори, жамият тараққиёти ва келажагида муҳим аҳамият касб этади. Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани тилимизга бўлган эътибор ва она тилимизни янада ривожлантириш йўлида қилинаётган сай-ҳаракатлар намунасидир.

Аммо, ҳозирги кундаёшларимизнинг мулоқат жараёнида чет тиллардаги ибораларни қўшиб ишлатиши, кафе,чойхоналарда чет тилларда ёзилган сўзларни кўриб одамнинг ғаши келади. Ахир булар оммавий маданиятнинг бир қўриниши эмасми? Ўйлайманки, давлатимиз раҳбари томонидан Она-тилимиз ривожи учун шундай катта ишлар амалга оширилаётган бир пайтдабундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз лозим. Шундагина, она-тилимизнинг халқаро миқиёсидаги обрў-эътибори юксалиб, дунёдаги тараққий этган тиллар сафидан жой олишига эришамиз.

 

 

 

М.Матназарова,

Гурлан тумани 4-мактаб ММИБДЎ, ЎзМТДП фаоли.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter