Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

“Фертил аёл” ягона электрон тизими йўлга қўйилмоқда

Хоразм вилояти Гурлан туманида туғиш ёшидаги аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида аниқланган касалликларни вақтида даволаш, исталмаган хомиладорликдан сақланиши учун контрацепция қамровига олиш, хомиладор аёлларни хомидорликнинг эрта муддатларида назоратга олиш ва уларнинг ўз вақтида скрининг текширувидан ўтишини таъминлаш мақсадида "Фертил аёл” ягона электрон тизими йўлга қўйилмоқда. Ушбу тизимнинг Республикада биринчи бўлиб бизнинг туманимизда ишга туширилиши қувонарли хол албатта.                                                                                                        “Фертил аёл” ягона  электрон тизими  йўлга қўйилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ҳозирги кунда "Фертил аёл” ягона электрон тизимдан самарали фойдаланиш мақсадида 6та Оилавий поликлиника, 1 та Қишлоқ врачлик пункти ва Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг моддий-техника базасини яхшилаш ва интернет тармоғига улаш учун туман ҳокимлиги томонидан 35 млн сўм пул маблағи ажратилди. 

 “Фертил аёл” ягона  электрон тизими  йўлга қўйилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 Шу йилнинг 1 декабр кунига қадар ушбу тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бу тизим тумандаги 39452 нафар фертил ёшдаги аёллар саломатлиги тўғрисидаги маълумотга тезкорлик билан эга бўлиш имконини беради.


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter