Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ЎзМТДП “Аёллар қаноти” фаолиятидан

ЎзМТДП "Аёллар қаноти” фаолиятидан

ЎзМТДП Гурлан туман Кенгаши "Аёллар қаноти” томонидан "Аёллар жиноятчилиги маънавий барқарорликка таҳдиддир" мавзусида давра суҳбатиўтказилди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Бобожонова, "Маҳалла” Кенгаши туман бўлими раиси ўринбосари Г.Уринова, туман ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант А.Норбаева, Гурлан шаҳарчасидаги маҳалла мутахассислари ва партия фаоллари иштирок қилди.

Давра суҳбатида туманда ёшлар ва аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни содир этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, тўй-хашам, оилавий тадбирлар ва марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларнинг ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида сўз борди.

Суҳбат давомида маҳалла мутахассислари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Бобожонова бу каби тадбирлар тумандаги ҳар бир маҳаллада ўтказиб бориш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида, бу борадаги ишларда ҳомкорликни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

ЎзМТДП “Аёллар қаноти” фаолиятидан

 

ЎзМТДП туман Кенгаши ижрочи

котиби Н.Абдуллаева



O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter