Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Сиёсий партиялар ва ёшлар

Сиёсий партиялар ва ёшлар

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги 4 та сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ёшларнинг ёшларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида сайловларда биринчи маратоба иштирок этадиган ёшлар билан учрашиб, давра суҳбати ўтказилди.

Унда ЎзМТДП, ЎзХДП, ЎзЛиДеП ва "Адолат” СДП туман Кенгашлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ходимлари ва ёшлар иштирок қилдилар.

Давра суҳбатида тумандаги ҳар бир сиёсий партияларнинг ўз фаолияти, мақсад-вазифалари ва лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари 18 ёшга тўлган сайловчиларни сайловларда сиёсий фаолликга чақириб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини оширишда парламент, сенатор ҳамда депутатлар ўрни ва ролига тўғрисида, депутатликка номзодлар қай тартибда қўйилиши, туман, вилоят ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига нечта окрукдан депутатлар сайланиши тўғрисида, сайлов округларидан кўрсатилган номзоднинг лойиҳалари билан танишиб ўзларига маъқул деб топган номзодга овоз беришлари тўғрисида ҳамда жорий йилнинг 26 июнь куни кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси хусисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Сиёсий партиялар ва ёшлар

Н.АБДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП туман Кенгаши

Ижрочи котиби



O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter