Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ЎзМТДП Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги XIV-Пленуми

ЎзМТДП Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги

XIV-Пленуми

Жорий йилнинг 26 июль куни ЎзМТДП Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги XIV-Пленуми бўлиб ўтди.

Пленум ишида ЎзМТДП вилоят Кенгаши девони раҳбари Ғ.Юсупов, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 14-Гурлан сайлов округидан сайланган депутат К.Собировалар иштирок этди.

Мажлис кун тартибида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Гурлан тумани Кенгашининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида, 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ЎзМТДП Гурлан туман Кенгашининг муносиб иштирок этиши тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Ишчанлик асосида, очиқ-ошкора рухда ўтган Пленумда кўрилган масалалар юзасидан музокараларда партия "Ёшлар қаноти” фаоли Шахноза Қаландарова ва Урганч давлат университети талабаси, кўмак ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси Гулноза Эримметовалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони раҳбари Ғофуржон Юсупов жорий йилнинг ўтган давр мобайнидаги фаолиятида амалга оширилган ишлар билан биргаликда, йўл қўйилган камчиликлар ҳақида, бўлиб ўтдиган сайловларга муносиб тайёргарлик кўриш тўғрисида гапириб, келгусида партия фаолиятини жонлантириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Гурлан туман Кенгашининг XIV-Пленуми кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиб, билдирилган таклиф-мулоҳазаларни инобатга олиб, кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзМТДП Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги XIV-Пленуми



O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter