Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

“Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида маданий тадбир

"Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида маданий тадбир

Мусиқа – инсон онги ва қалбида чуқур акс-садо бериб, уни олийжаноб мақсадлар сари илҳомлантирадиган, эзгуликка даъват этадиган қудратли кучдир. Шу боис Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналишида ҳам айнан ўғил-қизларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг истеъдодини руёбга чиқариш масаласига алоҳида урғу қаратилган.

 

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Платформасида ҳам болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларга миллий мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини чуқур ўргатиш вазифаси устуворлик касб этган. Жорий йилнинг 21 июн куни ЎзМТДП туман Кенгаши ва 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда Президентимиз илгари сурган ташаббус ва партиянинг сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Эшимжирон қишлоғидаги "Шодлик” болалар дам олиш оромгоҳида "Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида маданий тадбир ўтказилди.Миллий чолғу асбоблари намойиши билан бошланган тадбирда 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари тадбир иштирокчиларига дутор, доира ва бошқа миллий чолғу асбобларини чалиш усуллари, улардан тараладиган сеҳрли оҳангларнинг маънавий дунёмизни бойитишда тутган ўрни хусусида батафсил тушунчалар берди.

Устозлар томонидан галма-гал чалинган миллий чолғу асбобларидан таралган наволар ва ижро этилган қўшиқлар тадбирда иштирок қилган ёшларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини янада оширди. Улар ҳам чолғу асбобларини қўлларига олиб куй чалиш, қўшиқ айтишга харакат қилдилар. Хуллас, тадбир кутилгандек ёшлар учун ҳар жиҳатдан самарали ва фойдали бўлди.

 

 

ЎзМТДП туман Кенгаши ижрочи котиби

Н.Абдуллаева



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter