Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ЭЛДОШИМИЗ СОВРИНДОРЛАР САФИДА

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати

ЭЛДОШИМИЗ СОВРИНДОРЛАР САФИДА

ЭЛДОШИМИЗ СОВРИНДОРЛАР САФИДА

 

Шу йилнинг 22−28 апрель кунлари Ўзбекистонда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ваОсиё велоспорт конфедерациясининг (АСС) навбатдаги конгресси ташкил этилди.

Ушбу мусобақада ўсмирлар, катталар вапаралимпиячилар ўртасида ғолиблар аниқланди. Унда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам, Гонконг, Малайзия, Филиппин, Таиланд, Мўғулистон, БАА, Иордания, Эрон, Саудия Арабистони, Яман ваЛиван каби 36 мамлакатдан 500 нафардан ортиқ велопойгачилар иштирок этди. Шунингдек, Осиё чемпионатида эркаклар вааёллар 2020 йилда Токиода бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун ҳам ўзаро рақобатлашишди.

Пойгалар дастлаб тўрт кун давомида Ғазалкент шаҳри ҳудудида кечди, сўнгги икки кун Тошкент шаҳридаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонаси ёнидан старт олди. Марра чизиғи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Билдирсой» дам олиш оромгоҳи яқинида ваСижжак қишлоғи ҳудудида белгиланди.

Қизғин беллашувлар остида кечган мусобақада элдошимиз Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионати совриндорлари қаторидан жой олди. Дастлаб 105,6 километр масофа оралиғида ўтказилган жамоавий пойгада маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медаль билан тақдирланди. 30 километр масофа бўйича бўлиб ўтган яккалик баҳсларида эса учинчи ўрин соҳибига айланди ва бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа элдошимиз, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатида бир йўла 2 та медалга сазовор бўлди.

М. АТАЖАНОВ 

 


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter