Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ИСТЕЪДОДЛИЛАР МАКТАБИ

ИСТЕЪДОДЛИЛАР МАКТАБИ

Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида бешта ташаббус илгари сурилди. Шулардан биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилишига боғлиқ бўлган масаладир.

ИСТЕЪДОДЛИЛАР МАКТАБИ

 

9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабидан кўплаб ёш истеъдод соҳиблари етишиб чиққан. Айниқса, кейинги пайтларда тасвирий санъат соҳасида таълим олаётган кўплаб ёшлар турли даражадаги танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок қилиб, етакчи ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлмоқдалар.

Жумладан мазкур йўналишнинг 3-синф ўқувчиси Дилрабо Атабекова, 5-синф ўқувчиси Камола Омонбоевалар тасвирий санъат йўналишида самарали ижод қилиб келаётган ўқувчилардан саналади. Фикримизнинг далили сифатида ушбу ёш иқтидор эгаларининг дунё миқёсидаги кўрик- танловларда иштирок қилиб, ғолибликни қўлга киритаётганликларини эътироф қила оламиз. Дилрабо Атабекова Россия давлатининг Краснодар ўлкаси Мостовской шаҳрида 2019 йил январь ойида бўлиб ўтган "Цветы предгорья” деб номланган ёш рассомлар халқаро кўрик-танловининг энг олий мукофоти – "Гран-при”ни қўлга киритди.

Камола Омонбоева эса Россия давлатининг Новосибирск шаҳрида жорий йилнинг январь ойида ўтказилган "Дети – таланты” деб номланган ёш рассомлар халқаро танловида турли номинациялар бўйича яратилган асарлари билан барча ўринларни, яъни 1-,2-,3- ва 4-ўринларни ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ҳозирги кунда мактабимиз ёш иқтидор эгалари ўз асарларини янада кўпайтириб, мукаммаллаштириб турли халқаро танловларда қатнашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

 

С. ХЎЖАШЕВ,

9-БМСМ тасвирий санъат ўқитувчиси



O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter