Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Китоб совға қилиш акцияси давом этмоқда

Китоб совға қилиш акцияси давом этмоқда

 

2019 йил 19 марткуни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича бешта йўналишда 33-мактабда тадбирлар ташкил қилинди. Тадбирдавилоят халқ таълими бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Тиллаев сўзга чиқиб, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг бўш вақтини тўғри ташкил қилиш бўйича ўтказилган амалий семинар жуда яхши ташкил қилинганлиги ва асосан китобхонликни тарғиб қилиш,ўқувчиларни спорт билан шуғулланишлари, ўқувчи-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишларида яратилаётган шароитлар ҳақида ўз фикрларини билдириб мумтоз адабиёт намуналаридан мутолаа қилишнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Республика маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими етакчи мутахассиси, огаҳийшунос олима Мадина Матяқубова, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчановаларнинг ўқувчилар билан учрашувлари жуда самарали бўлди.

33-умумий ўрта таълим мактабида "Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан” акцияси ўтказилмоқда. Акция тадбирида меҳмон бўлган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Баҳодир Тиллаев, мактабнинг собиқ ўқувчиси — Урганч давлат университети ўқитувчиси, доцент Баҳодир Ядгаров, туман халқ таълими бўлими мудири Музаффар Абдираҳманов, мактабнинг собиқ ўқитувчиси — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Жумагул Рўзметова, тадбиркор Нуриммат Матяқубов, МИБ ходими — мактабнинг собиқ ўқувчиси Сарвар Матяқубов, тадбиркор Муқаддас Жуманиязова, ибратли оила бекаси Роҳатой Раҳимова, мактабнинг собиқ ўқувчилари Пошшажон Аметова ва Шаҳло Ражапова каби қатор китобсевар кишилар мактабга китоблар совға қилишди. Мактаб ўқитувчилари томонидан 200 дан ортиқ китоблар мактаб кутубхонасига ҳадя сифатида топширилди. Мактабда акция давом қилмоқда.

 

 

Севара ЮСУПОВА,

33-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси


O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter