Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тадбири ўтказилди

Мустақилликка эришганимизга ҳам йигирма етти йил тўлди. Шу ўтган тарихан қисқа даврда қўлга киритган ютуқларимиз, эришган марраларимиз ниҳоятда салмоқли бўлди. Шунинг учун ҳам улуғ айём Мустақиллик кунини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди. Туманимизда ҳам ушбу дастур асосида барча тайёргарлик ишлари олиб борилиб, байрамни муносиб нишонлаш бўйича катта ҳажмдаги ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мустақиллик байрами шарафига туман марказида ва қишлоқларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари рўёбга чиқарилмоқда. Истиқлолимиз иншоотлари — замонавий дўконлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқлари, янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар бунёд этилаяпти. "Обод қишлоқ" давлат дастурига кўра, "Гулистон", "Эшимжирон" қишлоқлари маҳаллаларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб, маҳаллалар ўзгача қиёфа касб қилаётир.

Куни кеча туманимизда ҳам мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами зўр кўтаринкилик билан нишонланди. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғининг амфитеатрида улуғ айёмга бағишланган "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида катта тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбирини туман ҳокими Қ. Мадраҳимов очиб, йиғилганларни Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этди ҳамда истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорликлар ҳақида, ҳуқуқий демократик жамият барпо қилиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар тўғрисида, "Обод қишлоқ", "Ҳар бир оила-тадбиркор", "Yоshlar — kelajagimiz" давлат дастурларининг ижросини таъминлашдаги устувор вазифалар, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар хусусида батафсил тўхталди.

Шундан кейин байрамнинг асосий тантаналари бошланди. Саҳнага бирин-кетин мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат бадиий ҳаваскорлик жамоалари чиқиб келдилар. Улар ижросидаги она Ватанни, истиқлолни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, рақслар барчага хуш кайфият улашди. Туман маданият бўлими санъаткорларининг чиқишлари ҳам йиғилганларга жуда манзур бўлди
 
 Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тадбири ўтказилди
Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тадбири ўтказилди
Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тадбири ўтказилди
 
 
 
 
 
 
 

O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter