Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Тумандаги кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси қошида 20 август куни "Меҳнат ярмарка” ташкил қилинди. Ярмаркада 200 та ташкилот ва 600 нафар аҳоли иштирок қилди . Тадбирни туман хокими Қ.Мадрахимов очиб бериб, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда тузилган режага асосан туманда хафта давомида ўтказилиши белгиланган тадбирлар ҳақида гапирди ҳамда туманда иш билан банд бўлмаган ахолини иш билан таъминлаш, ахолига байрам тантаналари арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш, арзонлаштирилган махсулотар савдо ярмаркаларини ташкил қилиш тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг ахолининг соғлигини тиклаш уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бир гуруҳ олий тоифали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг ташкил қилиниши тўғрисида таъкидлади, барча тадбир иштирокчиларини "Меҳнат ва савдо ярмарка”сигаҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга таклиф қилди. Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Қурбанбаева сўзга чиқиб, вилоятнинг барча жойларида олиб борилиши режалаштирилган тадбирлар бугун Гурлан туманда ўтказилаётганлиги, бунда туманда иш билан банд бўлмаган ахолини иш билан таъминлаш, уларга бўш иш ўринларини таклиф қилиш, ушбу тадбир жараёнларида янги изланишлар ва лойиҳалар асосида иштирок қилган ахолига кам фоизли кредитлар таклиф қилиниб янги иш ўринлари очиш тартиблари тўғрисида гапирибўтди.

Туманда аҳоли учун 400 та бўш иш ўринлари яратилиб, 93 нафар фуқарога йўлланмалар берилди.

Аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш мақсадида тумандаги мавжуд фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган махсулотлар кўргазмаси ҳақида гапириб, махсулотларни арзонлаштирилган нархларда етказилиб берилиши ҳақида тўхталди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Аҳмедова ахоли ўртасида тиббий кўрикниниг ахамияти ва ахолининг барча қатламлари тиббий кўрикдан ўтиши, ўзларининг соғлигига эътибор қаратишлари лозимлиги алоҳида такидлаб ўтди. гапириб, шу мақсадда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси олий тоифали шифокорлар томонидан тумандаги 120 га яқин аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди, касаллиги бўйича ташхис қўйилиб уларгайўлланма ва тавсиялар берилди.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter