Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тадбири ўтказилди

Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами тадбири ўтказилди 
Мустақилликка эришганимизга ҳам йигирма етти йил тўлди. Шу ўтган тарихан қисқа даврда қўлга киритган ютуқларимиз, эришган марраларимиз ниҳоятда салмоқли бўлди. Шунинг учун ҳам улуғ айём Мустақиллик кунини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди. Туманимизда ҳам ушбу дастур асосида барча тайёргарлик ишлари олиб борилиб, байрамни муносиб нишонлаш бўйича катта ҳажмдаги ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Туманда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди

Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб ҳамда "Обод махалланинг фаол аёллари” шиори остидааёллар ўртасида спортнинг велоспорт тури бўйича  аёллар-веломарафони ўтказилди.


Туманда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди
Туманда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди
Туманда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди
Туманда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди
Туманда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди

Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Вилоят хотин қизлар қўмитаси ва туман хокими ташаббуси билан Туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида иш билан банд бўлмаган Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган "Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Тумандан кам таъминланган оилалар фарзандларига суннат тўйи ўтказилиб берилди

Тумандан кам таъминланган оилалар фарзандларига суннат тўйи ўтказилиб берилди 
2018 йил 22 август куни Гурлан туманида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар аниқланиб уларнинг 10 нафар фарзандларига 2018 йил 22 август куни тумандаги "Танхо” тўйхонасида суннат тўйлари бўлиб ўтди. Бунда уларнинг ота-оналари яқин қариндошларига дастурхон ёзилди. Суннат тўй болалари[туман хокимлиги ва ҳомийлар томонидан велосипед ва бошқа совғалар билан тақдирланди.
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter