Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

 Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Шунга қарамасдан соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қа-тор салбий омиллар борки, уларни бартараф қилмасдан туриб олдимизда турган ул-кан вазифаларни рўёбга чиқариб бўлмайди. Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва тайёрлов-чилари ўртасида мева-сабзавот экинлари бозорида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор меха-низмларидан тўлиқ фойдаланмаслик ҳолатларининг мавжудлиги, тузилган шарт-номаларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ ёки мутлақо бажармаслик каби ҳаракатларда намоён бўлувчи кичик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги, қишлоқ хўжалиги меҳнатини механизациялаштириш, замонавий, интенсив, аввало, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамға-ришда қулай имкониятла-нинг йўқлиги, қишлоқ хўжа-лиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг бозорларда харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таҳминланмаганлиги, логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаган-лиги ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлиши, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни арзон нархларда сотиш ва натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқа-рувчиларининг қониқарсиз молиявий кўрсаткичларига сабаб бўлаётганлиги мамлакатимиз агросаноат соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожланти-ришга тўсқинлик қилмоқда.
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter