Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

 Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Шунга қарамасдан соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қа-тор салбий омиллар борки, уларни бартараф қилмасдан туриб олдимизда турган ул-кан вазифаларни рўёбга чиқариб бўлмайди. Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва тайёрлов-чилари ўртасида мева-сабзавот экинлари бозорида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор меха-низмларидан тўлиқ фойдаланмаслик ҳолатларининг мавжудлиги, тузилган шарт-номаларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ ёки мутлақо бажармаслик каби ҳаракатларда намоён бўлувчи кичик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги, қишлоқ хўжалиги меҳнатини механизациялаштириш, замонавий, интенсив, аввало, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамға-ришда қулай имкониятла-нинг йўқлиги, қишлоқ хўжа-лиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг бозорларда харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таҳминланмаганлиги, логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаган-лиги ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлиши, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни арзон нархларда сотиш ва натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқа-рувчиларининг қониқарсиз молиявий кўрсаткичларига сабаб бўлаётганлиги мамлакатимиз агросаноат соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожланти-ришга тўсқинлик қилмоқда.

МАҲАЛЛАНИНГ НАМУНАЛИ ТОМОРҚАЧИЛАРИ

МАҲАЛЛАНИНГ НАМУНАЛИ ТОМОРҚАЧИЛАРИ

Давлатимиз раҳбари томонидан "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан тако-миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши томорқани ҳар томонлама тараққий эттириш ҳамда илғор тажриба ва интенсив технологияларни жорий қилишнинг самарали асосларини яратиб берди. Қолаверса, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши негизида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаш-ларининг ташкил этилиши тармоқда тўпланиб қолган қатор муаммо ва камчиликларни бартараф қилишга, томор-қачиларнинг шахсий масҳулияти ва жавобгарлигини оширишга ижобий таҳсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам аҳолининг томорқадан фойдаланиши борасидаги мавжуд аҳволни мунтазам ўрганиб, мониторинг қилиб, бундан тегишли хулосалар чиқарган ҳолда томорқачиларга амалий ёрдам бераяптилар.

Бугунги кунда"Бирлашган"қишлоғининг"Нукус"маҳалласида 4143 нафар аҳоли яшайди. Маҳалламизда етти миллатга мансуб кишилар аҳил-иноқ истиқомат қилишмоқда. Мавжуд 773 та хонадонга 75,6 гектар ер майдони томорқа учун ажратиб берилган. Ҳудудимиз аҳолиси ўз томорқасида мева-сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиб, улар-дан юқори ҳосил олиб келишаяпти.

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
 
Мамлакатимизда маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда рўёбга чиқариш орқали қишлоқ аҳолисига муносиб яшаш шароитларини яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, ҳар бир инсон ўзи истиқомат қилаётган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юрт янада обод бўлади, обод манзилда яшайдиган одамларнинг кайфияти эса яхши томонга ўзгаради. Муҳими, улар ўзларига берилган бу ҳаётдан рози бўлиб яшашади.

Томорқага экин экиш ойлиги

 Томорқага экин экиш ойлиги
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тармоқлари орасида томорқачилик ҳам муҳим ўрин тутади. Шу муносабат билан аҳолининг томорқа хўжалигини ривожлантириш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини яхшилаш, қўшимча даромад манбаига эга бўлиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Афсуски, йиллар давомида бу имкониятдан етарлича фойдаланилмаганлиги оқибатида тармоқда кўплаб муаммо ва камчиликлар тўпланиб қолди. Уларни тўлалигича бартараф этиш, тармоқни ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

ЧИГИТ ЭКИШ АВЖИДА

ЧИГИТ ЭКИШ АВЖИДА
 
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, пахтачиликда қўлланилаётган илғор тажрибалар туфайли туманимизда тармоқни ривожлантиришда салмоқли натижалар қўлга киритилаяпти. Бу йил ҳам деҳқонларимиз чигит экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрдилар. Далаларни чигит экишга тайёрлаш, мавжуд техника-механизмларни ўз муддатида, сифатли қилиб таъмирлаш ишлари барвақт бажарилди
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter