Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг иштироки тўғрисида"ги 2018 йил 26 февралдаги 9-44 "с"-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 18-22 март кунлари Бухоро, Самарқанд шаҳарларининг тарихий музейлари ҳамда муқаддас қадамжолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. Каримов қабри зиёрат қилинди.

24-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма аъзоларидан 18 нафари Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларига; Гурлан хизмат кўрсатиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи, 6- ва 21-мактабгача таълим муассасалари касаба уюшма аoзоларидан 46 нафарининг Бухоро, Самарқанд шаҳарларига саёъати уюштирилди. Шунингдек, 14 та мактабгача таълим муассасаларнинг 193 нафар касаба уюшма аoзоларининг Хива шаҳрига саёъати ҳам ташкил қилинди.


Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!

 

 Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!

 

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Асрлар давомида элюртимизнинг олижаноб орзу интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди.

Наврўз байрамининг беқиёс ижтимоий-маънавий аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йил 23февралда«2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан Наврўз байрамини барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган, «Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ  ҚИРҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Сессияни халқдепутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қ.Мадраҳимов олиб борди.

Сессияда "Туман прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамдаҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2017 йилдаги фаолияти тўғрисида"ги, "Туманда 2018 йил ҳосили учун аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисида"ги, "Туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги учун ер майдонлари ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг 2018 йил 12 январдаги 1-сонли ва 23 январдаги 3-сонли баённомалари тўғрисида"ги масалалар кўриб чиқилди.

Туманда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами куни кенг нишонланди

 
 Туманда  8-март  Халқаро хотин-қизлар байрами куни кенг нишонланди
 

Туманимизда 4-март куни "Ал-Қаср" тўйхонасида 350 нафар азиз ва мўътабар аёллар учун дастурхон ёзилиб, хотин-қизларнинг барчаси гуллар ҳамда туман ҳокимининг табрикномаси билан кутиб олинди. Тадбирни туман ҳокими Қ.Мадрахимов очиб берди ва барча онахонлар, опа-сингилларни байрам табриги билан табриклади. Кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган илғор, ўз касбининг моҳир устаси бўлган 40 нафар хотин-қизлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тағдирланди. Тадбирда маданият ходимлари куй-қўшиқлар айтиб байрамга файз улашдилар.

 
 

Маҳаллий бюджетнинг параметрлари тўғрисида

Маҳаллий бюджетнинг параметрлари тўғрисида
 

Жорий йилда туманимизнинг "бош молиявий хужжати” Гурлан туман ҳокимининг 2018 йил 8 январдаги " Гурлан туманининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида” №38-сон қарори билан тасдиқланди.

Туманнинг 2018 йил учун маҳаллий бюджет харажатларида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва амалда кучайтириш, уй-жой ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича комплекс чоар-тадбирларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.

Туманнинг даромад тўплаш контингент кўрсаткичи 41.9 млрд сўмни шундан махаллий бюджетининг даромадлари 19,4 млрд. сўмни, харажатлари эса 93,9 млрд. сўмни ташкил қилади, тумандаги таълим муассасаларини иш хақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун 55.1 млрд.сўм, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг иш хақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун 19.4 млрд.сўм ёки жами 74.5 млрд.сўм миқдорида юқори бюджетдан мақсадли трансфертлар ажратилиши белгиланган.

Умумий харажатларнинг асосий қисми яъни 63 фоизи 59,7 млрд.сўми таълими сохасига, 24 фоизи яъни 22,6 млрд.сўми Соғлиқни сақлаш сохасига, 4.5 млрд.сўми Иқтисодиёт соҳаси харажатларига, 0.9 млрд.сўми маданият ва спорт сохасига, 1.8 млрд.сўми Давлат хокимияти ва бошкарув органларини сақлаш харажатларига, 3.4 млрд.сўм Ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатларига ва жами харажатларнинг 1 фоизи яъни 930.4 млн.сўм миқдорида туман Ҳокими захира жамғармаси харажатларига маблағ ажратилган

2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter