Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Гурлан туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

ГУРЛАН ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2018 йил " 24 ” январь № 272 Гурлан тумани

Гурлан туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.


 


Уй-жойга муҳтож ногиронларнинг оилалари холидан хабар олинди

 

 Уй-жойга муҳтож ногиронларнинг оилалари холидан хабар олинди

2018 йил 23 январ куни 4та сектор аъзолари, ҳусусан Хотин-қизлар қўмитаси бошчилигида, туман хокими ўринбосарлари, вилоятдан ташриф буюрган ишчи гурух аъзолари билан биргаликда Гурлан туманида ногирон фуқароларнинг уй-жойга муҳтожлиги, имконияти чекланганлиги ва эҳтиёжмандлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли қарорига асосан 2018 йилда Гурлан туманида арзон нархда қуриладиган уй-жойга муҳтожлар тавсия қилинган ногиронларнинг оилалари холидан хабар олинди. Ногиронларга давлатимиз рахбари томонидан берилаётган ёрдам ва имтиёзлар тўғрисида хонадонларда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида туманда йиғилиш ўтказилди.

 

 

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида туманда йиғилиш ўтказилди.

2018 йил 15 январ куни Гурлан тумани ҳокимлиги биносида Вилоят хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.С.Абдикаримова бошчилигида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Хайтиметова, ТТБ рахбари ўринбосари Н.Абдуллаев, туман бош имом хатиби М.Хабибуллаев ҳамда 50 та маҳалла маслахатчилари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда Хотин-қизлар томонидан содир қилинаётган Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ажримлар, ўз жонига қасд ва суиқасд, нотинч ва ноқобил оилалар, фохишабозлик содиқ этган хотин-қизларнингкелиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил этилиб, хусусан бугунги кунда қонунларни яхши билмаслик оқибатида ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ жиноятлар юзага келаётганлиги, бу жиноятларнинг аксарияти эса вояга етмаган ёшлар ўртасида рўй бериётганлиги ачинарли холат бўлиб қолмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича жиноят қилган шахснинг рухий жараёни, салбий маънавий рухий хиссиётлари билан ўртоқлашиш жиноятга ундаган уларга имкон берган шароитларни ўрганиш, ота-оналари билан яқиндан сухбатлар олиб бориш, психологларни жалб қилган холда маҳалла фаоллари билан оилага кириб бориш соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш лозимлиги юзасидан йиғилиш ўтказилди.

“Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан химоячилари куни” муносабати билан туманда спорт марафонлари ўтказилди

“Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан химоячилари куни” муносабати билан туманда спорт марафонлари ўтказилди

2018 йил 12 январ куни "Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан химоячилари куни” муносабати билан туманда спорт марафонлари ташкил қилиниб унда умумтаълим муассаси, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ёшлар иттифоқи фаоллари ҳамда уюшмаган ёшлар жами 700 нафардан ортиқ иштирокчи иштироқ қилди. Спорт марафонлари Туман ҳокимлиги биносининг олдида бошланиб Тумандаги Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб олиб борилди. Тадбирда туман ҳокими Қ.Мадраҳимов сўзга чиқиш ушбу байрам муносабати билан барчани қутлади, ҳамда тадбир ғолибларига туман ҳокимлиги томомнидан фаҳрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Ҳулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, бу йилги байрам тадбирлари ҳар қачонгидан ҳам ўзгача тарзда ўтказилиб, унда фуқаролар айниқса ёшлар томонидан кўтаринки тарзда ўтказилди.


2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter