Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

2016 йил-Соғлом она ва бола йили


Инсон доим яхши кунларга, фаровон турмушга интилади. Бугун кечагидан яхшироқ яшашга ҳаракат қилади. Айни пайтда фарзандлари, набиралари ўзиданда бахтлироқ, тўкин ҳаёт кечиришни орзу қилади. Бу истак уни тиним билмай меҳнат қилишга, аниқ ва пухта режалар тузиб, ана шу орзулари йўлида дадил қадам ташлашга ундайди. Орзу, ният, режа қанча аниқ ва ҳаётий бўлса, унга етишиш ҳам шунча осон бўлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўли ана шундай аниқ ва равшан ғояга, пухта режага асосланган. Ҳар йилга муайян ном бериб, шу асосда Давлат дастури қабул қилиниб, барча куч ва салоҳият, маблағлари энг муҳим мақсадлар йўлида сафарбар этиш амалиёти ана шундай узоқни кўзлаб қилинаётган режалар рўёбига хизмат қилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан билан кириб келаётган янги 2016 йил юртимизда "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Бунинг замирида ана шундай муҳим ҳаётий қадриятни жамиятимизда янада чуқур қарор топтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада юксак босқичга кўтаришдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз истиқлолга эришганидан сўнг юртимизда аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, она ва бола соғлиги муҳим устувор вазифага айланди. Аёлларимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳомиладор аёлларни бепул поливитамин ва витаминлар билан таъминлаш, соғлом онадан соғлом бола туғилишини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Айниқса, юртимизнинг олис ҳудудларида жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари "Саломатлик-1”, "Саломатлик-2”, "Саломатлик-3” лойиҳалари доирасида замонавий тиббий-асбоб-ускуналар ҳамда олий малакали тиббий ходимлар билан таъминланди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда бир муҳим жиҳат бор. У ҳам бўлса, катта ҳаётга эндигина қадам қўяётган ёшларнинг етарлича билим олиши, касб-ҳунар эгаллаб, рўзғор тебратишда кўникмага эга бўлиши, оила қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ масаладир.

Ўтаётган йиллар давомида мамлакатимизда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-қизларини чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилишига аҳамият қаратилиши униб келаётган бўлажак оналарнинг саломатлигини тиклаш учун хизмат қилаётган бўлса, никоҳдан олдинги тиббий-кўрикнинг амалга оширилаётганлиги эсаирсий ва ногирон болалар туғилишининг олдини олмоқда.

Шунингдек, Она ва бола скрининг марказлари ташкил этилиши ва ушбу скрининг марказларининг 2-босқичда фаолият юритаётганлиги келажагимиз эгалари бўлган соғлом авлоднинг дунёга келишини таъминламоқда, деб баралла айта оламиз.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Президентимиз таъкидлаганларидек, "... болага эътибор бўлажак онага эътибор қаратишдан бошланиши керак. Чунки ҳомиладор аёлнинг руҳий-физиологик ҳолати, барча ҳис-туйғулари, кайфияти она вужуди орқали болага ўтади. Бундан хулоса шуки, болани эъзозлаш учун аввало онани эъзозлаш керак. Бу борада барчамиз масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур”. Шунингдек, энг муҳими, "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим.

2016 йил-Соғлом она ва бола йили

 


ГУРЛАН ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 


 

2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter