Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Ўзбекистон Республикаси Президентиининг Фармони билан Халимбетов Бахтиёр Юлдашовичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор” унвони берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади...

ГУРЛАН ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Хоразм вилояти ҳокимининг 2015 йил 14 июлдаги "2015 йилда вилоятда электр энергиясини тежаш, ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мавжуд чўғланма лампаларни энергия тежамкор диодли ёритиш лампаларига алмаштиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги 158к-сонли қарори тўғрисида

ИСТИРОҲАТ БОҒИДА АМФИТЕАТР ҚУРИЛМОҚДА

Айни шу кунларда туманимиздаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳомийлар маблағи ёрдамида катта ҳажмдаги қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти. Айниқса, бу ерда амфитеатр қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.


"КАМОЛОТ" УЙЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Ёшлар-юртимиз келажаги, эртанги кунимиз эгаларидир. Шу боис мамлакатимизда ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш  давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада Президентимизнинг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида барча ҳудудларда "Камолот" уйлари бунёд этилаяпти. Гурлан тумани марказида ҳам икки ва уч хонали 64 та хонадонга мўлжалланган "Камолот" уйлари қуриб битказилди. "Асака" банкининг Хоразм вилоят филиали томонидан ажратилган имтиёзли ипотека кредити асосида барпо қилинган иншоотда "Бунёдкор", "Улкан замон бино қурилиш", "Турон Мадир қурилиш" каби қурилиш ташкилотларининг Баҳром қутлимуротов, Ойбек Бекчанов, Бахтиёр Нурметов, Отамурот Хўжабоев, Ўринбой Бердимуротов сингари ўнлаб қурувчилари фидойилик намуналарини кўрсатдилар. Барча қулайликларга эга, замонавий услубда қад ростлаган "Камолот" уйларига фан, санoат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар кўчиб ўтдилар.

 

 

Яқинда ушбу шодиёна муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ражаббой Рўзметов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Омонбой Авазов, 5-умумий ўрта таoлим мактаби директори, Ўзбекистон қаҳрамони Анор Маҳмудова, ёш оила соҳиби Улуғбек Солаев, ота-оналардан Нурия қўчқорова, Саoдулла Исмоиловлар сўзга чиқишиб, юртимизда Президентимиз раҳнамолигида ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг уй-жой шароитини яхшилаш борасида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани хусусида тўлқинланиб гапирдилар. Шу куни бир гуруҳ ёш оилаларга янги уйларнинг калитлари топширилди.
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter