Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Туман ҳокимлигида тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежлари талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

 
      Гурлан тумани ҳокимлигида 2015 йил 20 май куни вилоят прокуратураси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, вилоят давлат солиқ инспекция, туман ҳокимлиги ва бошқа туман ташкилотлар раҳбарлари, масъул ҳодимлари иштирокида тумандаги тадбиркорлар ҳамда келгусида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган касб-ҳунар коллежлари талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.
 

Туман ҳокимлигида тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежлари талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

 

 

Туман ҳокимлигида тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежлари талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

 

 

  Учрашувда туман ҳокими Қ.Мадрахимов сўзга чиқиб, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар ҳақида тушунтириш берди.

Шунингдек, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Жуманиязов, банк хизматлари ва кредит маблағларининг ажратилиши бўйича, вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Абдуллаев бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар бўйича тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ҳақида маъруза қилдилар.

 

Туман ҳокимлигида тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежлари талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

 

      Туман бош архитектура А.Абдуллаев, туманда тадбиркорлик субъектларига ажратилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида маълумотлар берди.

Йиғилиш давомида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари эштилиб, муаммоларни бартараф қилиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

 

А.Жуматов – туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси

 

2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter