Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ТЎЛОВ ГУВОҲНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

 
 

Ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини шод этиш, кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш халқимизга хос бўлган юксак фазилатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами—Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотираси абадийлаштирилиши, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан шаънини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийлар эъзозланиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантириб келинмоқда.

Мазкур тадбирлар жойлардаги тегишли идора, мутасадди ташкилот ва вазирликлар томонидан ҳам амалга оширилаяпти. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган меҳр-оқибат, бағрикенглик ва умуминсонийликка йўғрилган хайрия тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари иштирокида ҳам ўтказилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг кўрсатмасига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронлари яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилиши белгиланган эди. Байрам арафасида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан туманимизда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари Бобожон Мадаминов, Аҳмад Бозорбоев, Нуримммат Матяқубов ва Матчон Тўлибоевларнинг ҳар бирига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларини амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар уларнинг оила аъзолари даврасида тантанали равишда топширилди
 
ТЎЛОВ ГУВОҲНОМАЛАРИ  ТОПШИРИЛДИ

O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter