Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Шунга қарамасдан соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қа-тор салбий омиллар борки, уларни бартараф қилмасдан туриб олдимизда турган ул-кан вазифаларни рўёбга чиқариб бўлмайди. Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва тайёрлов-чилари ўртасида мева-сабзавот экинлари бозорида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор меха-низмларидан тўлиқ фойдаланмаслик ҳолатларининг мавжудлиги, тузилган шарт-номаларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ ёки мутлақо бажармаслик каби ҳаракатларда намоён бўлувчи кичик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги, қишлоқ хўжалиги меҳнатини механизациялаштириш, замонавий, интенсив, аввало, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамға-ришда қулай имкониятла-нинг йўқлиги, қишлоқ хўжа-лиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг бозорларда харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таҳминланмаганлиги, логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаган-лиги ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлиши, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни арзон нархларда сотиш ва натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқа-рувчиларининг қониқарсиз молиявий кўрсаткичларига сабаб бўлаётганлиги мамлакатимиз агросаноат соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожланти-ришга тўсқинлик қилмоқда.

Агросаноат соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчилик-ларни бартараф қилиш, ме-ва-сабзавотчиликни жадал ва самарали ривожланти-ришни таҳминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқа-ришни кенгайтириш, уни йи-рик хорижий бозорларга чиқариш бўйича белгиланган вазифаларнинг изчил ижросига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йил 29 мартда "Ўзбекистон Рес-публикасида мева-сабзавот-чиликни жадал ривожланти-ришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қора-қалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари жорий қишлоқ хўжалиги йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчила-рига қишлоқ хўжалиги юмушларини ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тў-ловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар ўртасида кафолатланган шартномалар асосида "уруғ-кўчат маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортировка қилиш-бозорга етказиш" тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантиришни кўзда тутувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиши белгиланди.

2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот клас-терларини ташкил этиш ва 2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилган барча ту-манларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб қилиш бўйича вазифа-ларни амалга ошириш на-зарда тутилаяпти. Мева-сабзавот кластерларига ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим ша-роитларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулот-ларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш бў-йича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, мева-сабзавот кластерларига кўчатзорлар, жумладан, ло-гистика марказлари (музлаткич, омбор, қайта ишлаш қув-ватлари, лаборатория, машина-техника станциялари учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарорларни тезкор қабул қилиш бўйича ҳам вазифалар юклатилаяпти.

Умуман олганда, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши республикамизда мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун барча имконият ва қулайликларни яра-тади. Бу эса бозорларимиз тўкинлигини, экспорт салоҳиятининг ошишини таҳминлаб, аҳоли яшаш шароити-нинг янада яхшиланишига олиб келади
O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter