Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

МАҲАЛЛАНИНГ НАМУНАЛИ ТОМОРҚАЧИЛАРИ

Давлатимиз раҳбари томонидан "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан тако-миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши томорқани ҳар томонлама тараққий эттириш ҳамда илғор тажриба ва интенсив технологияларни жорий қилишнинг самарали асосларини яратиб берди. Қолаверса, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши негизида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаш-ларининг ташкил этилиши тармоқда тўпланиб қолган қатор муаммо ва камчиликларни бартараф қилишга, томор-қачиларнинг шахсий масҳулияти ва жавобгарлигини оширишга ижобий таҳсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам аҳолининг томорқадан фойдаланиши борасидаги мавжуд аҳволни мунтазам ўрганиб, мониторинг қилиб, бундан тегишли хулосалар чиқарган ҳолда томорқачиларга амалий ёрдам бераяптилар.

Бугунги кунда"Бирлашган"қишлоғининг"Нукус"маҳалласида 4143 нафар аҳоли яшайди. Маҳалламизда етти миллатга мансуб кишилар аҳил-иноқ истиқомат қилишмоқда. Мавжуд 773 та хонадонга 75,6 гектар ер майдони томорқа учун ажратиб берилган. Ҳудудимиз аҳолиси ўз томорқасида мева-сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиб, улар-дан юқори ҳосил олиб келишаяпти.

Президентимизнинг юқоридаги Фармони қабул қи-линганидан кейин маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги Экология ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси аҳзолари кўчабошилар, имомлар, отинойилар, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутахассислари билан биргаликда томорқадан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам олиб бормоқдалар. Шунингдек, маҳалла фаоллари уйма-уй юриб, томорқачиликда илғор тажриба ва интенсив техно-логияларни қўллаш, иссиқхо-налар ташкил этиш орқали кафтдек ердан кўп маҳсулот олиш ва қўшимча даромад манбаига эга бўлиш ҳақида тушунтириш ишларини амалга ошираяптилар. Шу билан бирга, аҳоли томорқасига зарур ҳолларда сара уруғлик, мевали дарахт кўчатлари етказиб берилмоқда, ишчи кучи ажратилиб, томорқага экин экиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирлар ва амалий саҳй-ҳаракатлар туфайли ҳозиргача кўпчилик хонадонларда экин экиш ишлари муваффақиятли тугалланиб, парваришлаш ишлари олиб борилаётир. Олдинлари 5-6хонадонда иссиқхона мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб улар сони 60дан ошиб кетди. Томорқасида мўҳжазгина иссиқхона ташкил этган аҳоли хонадон-лари бунинг учун ўз маблағлари ва банк кредитларидан фойдаландилар. Бу иссиқхоналарда помидор, бодринг ва турли хил кўкатлар, сабзавот кўчатлари етиштирилмоқда ва пишиб етилган ҳосил аҳоли дастурхонига етказиб берилмоқда. Тажрибали, бу ишнинг ҳадисини олган томорқачилардан Ортиқбой Чоршанов, Гулмирза Чоршанов, Йўлдош Оллаёров, Феруза Сапарбоева, Мансур Бойметов, Алишер Ражабов ва Юрсиной Қурёзовалар иссиқхоналарида етиштирилган маҳсулотларни анчадан бери бозорга чиқариб сотаяптилар, шу орқали аҳолининг талаб ва эҳтиёжини қондириб, қўшимча даромад манбаига ҳам эга бўлишаяпти.

Афсуски, томорқачиларимиз орасида бу муҳим ишнинг асл моҳиятини тушуниб етмаган, томорқа ерини вақтида экмаган, экин экса-да, ундан кўнгилдагидек ҳосил ололмаётган, баҳзида томорқасини ташландиқ ҳолатга келтириб қўйган кишилар ҳам учрамоқда. Улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, муаммо ва камчиликларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилаяпмиз. Қолаверса, томорқасидан самарасиз фойдаланаётган кишиларга нисбатан таҳсирчан чоралар қўлланиши юзасидан огоҳ-лантиришлар берилаяпти. Натижада маҳалламизда бу каби салбий ҳолатлар кам уч-рамоқда. Яқин бир-икки кун ичида бу камчиликлар тўлалигича бартараф қилинади. Шунингдек, томорқасидан унумли фойдаланаётган намунали томорқачиларнинг иш тажрибасини аҳоли орасида оммалаштириш бўйича амалий чоралар кўрилаяпти.

Нафақат маҳалламиз ҳудудида, балки туманимизнинг бошқа жойларида ҳам томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан зарур ишлар олиб борилмоқда. Бунда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол қатнашиб, қишлоқ ва маҳаллаларга чиқишиб, тушунтириш ва тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказишаяпти. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида мен ҳам бу ишларда иштирок этиб, мамлакатимизда томорқачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва афзалликлари ҳақида ўз тавсия ва маслаҳатларимни бериб бормоқдаман. Ўйлайманки, томорқачиликни ривожлантириш борасидаги кенг кўламли ишлар яқин вақт ичида ўз самарасини бериб, бозорларимизнинг сероблигини, дастурхонларимизнинг тўкинлигини таҳминлайди.


O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter