Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналарданҳисобланади. Шунинг учун ҳам бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда рўёбга чиқариш орқали қишлоқ аҳолисига муносиб яшаш шароитларини яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, ҳар бир инсон ўзи истиқомат қилаётган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юрт янада обод бўлади, обод манзилда яшайдиган одамларнинг кайфияти эса яхши томонга ўзгаради. Муҳими, улар ўзларига берилган бу ҳаётдан рози бўлиб яшашади.

Республикамиз аҳолисининг салкам ярми қишлоқ ҳудудларида яшаб келаётганлиги ҳамда уларнинг фидокорона меҳнати, деҳқон, фермер, чорвадор ва миришкорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида дастурхонимиз мўл-кўл бўлаётганлиги "Обод қишлоқ" дастурининг қабул қилинишида асосий омил бўлди. Сўнгги йилларда вилоят ва туманлар марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморийқиёфасини янгилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаяпти. Қишлоқ аҳолиси учун янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилмоқда, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасига эга шинам уйлар барпо этилмоқда. Бироқ кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига қарамасдан аҳолининг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш борасида айрим муаммо ва камчиликлар сақланиб қолаяпти. Уй-жой фонди йиллар давомида таъмирланмаган, томқисмлари ва ташқиқиёфаси талабга жавоб бермайди. Қишлоқ аҳоли пунктларида электр тармоқлари ва трансформаторлардаги авариялар электр таъминоти тармоқла-рида кўплаб узилишларни келтириб чиқармоқда, суюлтирилган газ баллонлари етишмаслиги кузатилмоқда. Ҳудудларда автомобильйўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари сифатсиз олиб борилаяпти, ичимлик суви қувурлари ва иншоотлари яроқсиз аҳволга келиб қолганҳамда оқова иншоотлари санитария талабларига жавоб бермайди. Шунингдек, жойлардаги фаоллар ташаббуси билан эмас, балки ҳудудларда анъанавий бўлиб қолган ҳашарларни фақат-гина "хўжакўрсин" учун байрам кунларига яқин саналарда юзаки ўтказиш одатга ай-ланиб қолмоқда.

Бундай ҳолатлар ҳеч кимни, айниқса, қишлоқ жойларида яшаётган аҳолини мутлақо қониқтирмайди. Ушбу вазиятни тубдан ўзгартириш ҳамда аъолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида"ги Фармони ва "Обод қишлоқ" дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбир-лар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш учун жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида, аввало, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018 йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқда (маҳаллада) аҳолининг яшаш шароитларини босқичма-босқич тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқ-ларнинг (маҳаллаларнинг) қиёфасини замонавийлаштиришга ва қишлоқ аъоли-сига иш жойларини яратишга қаратилган "Обод қишлоқ" дастури амалга оширилади.

Дастурни амалга ошириш учун маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида "Обод қишлоқ" мақсадли жамғармалари тузилади. Бюджет, тармоқ корхоналари, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари, ташаб-бускор тадбиркорлар маблағлари, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар ушбу жамғармалар манбалари сифатида белги-ланмоқда. Ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш, уларни арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар учун электр энергияси ва газ етказиб беришда преференциялар назарда тутилаяпти.

"Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни оқилона ташкил қилиш юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат таркибда доимий равишда фаолият кўрсатадиган Республика комиссияси ташкил этилди.

Ҳар бир қишлоқ кесимида туман (шаҳар) ҳудудий ташкилотлари билан биргаликда мўлжалланаётган кенг кўламли ишларни ташкил этиш ва бошыариш юзасидан тумандаги сектор раҳбарлари бошчилигида махсус штабларни жорий қилиш, ушбу штабларга ишларни ҳашар ва хўжалик усулида бажаришни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, молиялаштириладиган ишлар бўйича мавжуд барча имкониятларни жалб қилиш, хусусан, солиқ йиғилувчанлигини ошириш ва қўшимча аниқланадиган манбалардан маҳаллий бюджет даромадини кўпайтириш каби вазифалар юкланди.

Шу билан бирга, қайд қилинган тизимларга архитектура, санитария ва техник талаблар асосида шахсий мулк эгалари ўз уй-жойини сақлаш, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланиш, ер ва мол-мулк солиқлари ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва қарздорликка йўл қўймаслик, ҳашарларда фуқароларнинг бевосита шахсий иштирокини акс эттирувчи жамоа шартномаларини тузиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Ушбу дастурнинг қабул қилиниши ва ҳаётга изчил татбиқ этилиши маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, қишлоқ аҳолиси учун муносиб яшаш шароитини яратишга хизмат қилади. Зе-ро, қишлоғи ободнинг юрти ҳам ободдир. Бу мезон мамлакатимиздаги ҳар бир гўшанинг янада чирой очишига, гуллаб-яшнашига, пировард натижада халқимизнинг тинч ва фаровонҳаёт кечиришига замин яратади.
O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter