Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ЧИГИТ ЭКИШ АВЖИДА

Қишлоқхўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, пахтачиликдақўлланилаётган илғор тажрибалар туфайли туманимизда тармоқни ривожлантиришда салмоқли натижалар қўлга киритилаяпти. Бу йил ҳам деҳқонларимиз чигит экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрдилар. Далаларни чигит экишга тайёрлаш, мавжуд техника-механизмларни ўз муддатида, сифатли қилиб таъмирлаш ишлари барвақт бажарилди. "Меҳнат", "С-8294", "Омад" навли пахта чигитидан сара уруғлик тайёрланди. Минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш материаллари етарли миқдорда жамғарилди. Чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи тузилди. Мавсум да-вомида деҳқонларга амалий ёрдам бериш учун тажрибали қишлоқ хўжалиги фахрийлари ҳудудларга бириктирилди.

Кўрилган ана шундай чора-тадбирлар туфайли айни шу кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида чигит экиш ишлари юқори суръатларда олиб борилмоқда. Жорий йилда туманда 11850 гектар ерга ғўзанинг эртапишар ва ҳосилдор навлари экилаяпти. Экишга жалб қилинган деҳқонларнинг фидокорона меҳнатлари эвазига ерга барака уруғи қадаш ишларини шу ойнинг ўн бешинчи санасигача тамомлаш бўйича барча имкониятлар ишга солинаяпти
O'xshash yangiliklar:
:*
E-Mail:
:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
: *
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter